Беруний тумани (собиқ Шаббоз) 1927 йил 3 июлда Бийбозор ва Шаббоз волостлари негизида ташкил этилган. Беруний тумани шимолий-шаркдан Элликқалъа тумани, ғарбдан Амударё тумани, шимолий-ғарб томонидан Қораўзак, Тахтакўпир туманлари билан чегарадош, Жанубда Хоразм, жанубий-шаркда Бухоро вилоятлари билан чегарадош. Тумандан Республика Пойтахти Нукус шахригача булган масофа 152 километр.
Беруний тумани аҳолиси 196,4 минг нафарни, аҳоли зичлиги 1 кв.км.га 4,9 кишини ташкил қилади.
Туманда 40 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд, хонадонлар сони 32845 тани ташкил этади. Аҳолининг миллий таркиби: ўзбеклар (68,9 %), қорақалпоқлар (7,0%), қозоқлар (16,2%), туркманлар (7,4%), бошқа миллат вакиллари (0,5)дан иборат.
Туман бўйича 01.10.2021 йил ҳолатига 1845 та тадбиркорлик субъектлар рўйхатга олиниб, уларнинг 331 таси саноат, 328 таси қишлоқ хўжалиги, 60 таси транспорт, 36 таси алоқа, 125 таси қурилиш, 741 таси савдо ва умумий овқатланиш, 21 таси соғлиқни сақлаш, 203 бошқа фаолият кўрсатаётган корхоналар ҳисобланади.
Туманинг драйвер соҳаси асосан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва чорвачилик ташкил қилишга ихтисослаштирилган.
Туманда меҳнатга лаёқатли 105,8 минг нафар бўлиб, шундан 79,4 минг нафари иш билан банд, 7,8 минг нафари эса ишсизлар рўйхатига олинган бўлиб, 269 ишсизлик нафақасини олувчилар.
Табиати. Беруний (туман) шим.да Қизилқум чўли, ғарбида Қуйи Амударё Давлат биосфера резервати ва Султон Увайс тоғи бор. Янв.нинг ўртача температураси —15°, —20°, июлники 28°. Йилига 100–200 мм ёмғир тушади. Вегетация даври 200—220 кун. Туман жан.дан Амударё оқиб ўтади. Туманда Оқчакўл, Амиробод кўллари бор. Пахтаарна каналининг давоми бўлган Бўзёп канали мавжуд. Амударёдан Шимомёп, Қозоқёп, Бештом, Найман каналлари чиқарилган. Найман каналидан Қаттиқоқар, Совқумёрган ариқлари сув олади. Туманда Найман—Бештом насос ст-яси ишлаб турибди. Чиябўри, бўрсиқ, қобон, қуён, тошбақа, паррандалардан қирғовул ва бошқа яшайди. Туман ҳудудида Бадайтўқай давлат қўриқхонаси жойлашган.
Тарихий объктлар: Ақчахон қалъа, Ал-Фир қалъаси, Қизил қалъа, Кат қалъа, Султон Увайс Қорайний зиёратгоҳи, Бадр ота масжиди, Шайх Аббос Валий жомеъ масжиди, Абу Райхон Беруний музей мажмуаси.Эшон бобо масжидлари мавжуд.
Хўжалиги. Беруний (туман) иқгисодиёти негизини пахта-ғалла, боғдорчилик, чорвачилик ташкил қилади, шу сабабли туман саноати ҳам пахта хом ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. Пахта тозалаш, ёғ заводлари, темирбетон, ғишт ва тошни майдаловчи заводлар бор.Чорвачилик, ипакчилик, боғдорчилик, полизчилик ҳам ривожланган. Беруний тумани қишлоқ ҳўжалиги соҳасида 13 та ҳудудга бўлинади.
Беруний тумани “Тўқимачи” МФЙ ҳудудида 2015 йил ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан шуғулланувчи “BERUNIY TEXTILE INVEST” МЧЖ ўз фаолиятини бошлаган. Бундан ташқари “Эко агро капитал” МЧЖ парранда ва тухум йўналишидаги корхона, "Кашфиётчи ёшлар" корхонаси, “Сарвар насл чорва” чорвачилик йўналишидаги фермер ҳўжалиги ҳамда “Сифатли ғишт” МЧЖ га қарашли 4 гектардан иборат иссиқхоналар шунингдек, “Беруний ғалла кластер” га қарашли йилига 50 минг тонна донни қайта ишлашга мўлжалланган ун заводи мавжуд.
Туманда мактаблар 72 тани, мактабгача таълим муассасалари 50 тани, соғлиқни сақлаш муассасалари 12 тани ҳамда 5 та масжид фаолият юритади. Кутубхоналар сони 79 тани ташкил этади.
Мавжуд 72 та ўрта мактабда 38173 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда.
Аҳолига 1 та марказий шифохона, 1 та кўп тармоқли поликлиника ва 3 та ҚВП, 7 ҚОП, шунингдек, касалхона тасарруфидаги 1 та туғруқхонада тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Даволаш профилактика муассасаларида аҳолига 277 нафар шифокор, 1179 нафар ўрта тиббиёт ва 262 нафар бошқа ходимлар томонидан тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Туманда “Тамаддун нури” илмий фалсафий журнал ва “Халқ минбари” газетаси бор.