Виртуальная приёмная

Звук

Шрифт

A

A

A

Beruniy tumani

#сайёр қабул Беруний тумани

21-11-2024 | 19:59

133

Республика прокурори ўринбосари О.Р.Шомуратовнинг Беруний туманидаги сайёр қабуллари давом этмоқда.

«Халқ давлат идораларига эмас балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилсин» шиорига асосланган ҳолда, аҳоли мурожаатлари тегишли соҳа вакиллари иштирокида жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Бугун 2 сектор ҳудудидаги Наврўз, Бирлик, Пахтакор, Бўстон МФЙ ҳамда Саркоп ОФЙ да бўлиб аҳолидан 29 та мурожаат келиб тушди. Шундан 7 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинган бўлса булар асосан бандлик, йўл, тиббий ёрдамга муҳтожлар ҳамда даволаниш учун ордер олиш масаласида бўлди.
Фуқароларнинг ер масаласидаги мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Мурожаат қанчалик муаммоли бўлмасин уни ҳал қилиш бўйича чоралар вақтида ўрганилиши лозимдир шундагина ижобий натижага эришиш мумкин.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати